
Farzand tarbiyasidagi 100 mo'jizaviy yechim kitobi narxi
Farzand tarbiyasidagi 100 mo'jizaviy yechim (pdf mavjud emas)
Kitob haqida:
Инсон туғилади, вояга етади, севиб-севилади ва турмуш қуради. Эркак ва аёл ўртасида ўрнатилган «муҳаббат риштаси» орқали янги бир ҳаётга пойдевор қўйилади. Гарчи бу табиий жараён бўлсада, аёлнинг бўлажак онага айланиши, аслида, кўринганидек осон эмас. Аксинча, оналик бу эҳтимоллар нисбатига кўра, миллиондан бир холатда рўй берадиган «мўъжизавий» саёҳатдир. Демак, аёл организмида тухум ҳужайраларнинг ривожланиши давом этар экан, бу даврда бачадон шиллиқ қавати қалинлаша бошлайди. Бу қалинлашувдан мақсад «янги ҳаёт» пайдо бўлгач, сўнг ҳосил бўладиган эмбрионнинг бачадонда осонлик билан ушлаб турилишини таъминлашдан иборат. Кўпинча фақат 1 та уруғ етилиб, ёрилиб чиқади. Уруғ ривожланиб, етилган учинчи ҳафтада найчаларга тушганда ҳомиладорлик пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун сперматозоидлар машаққатли ва оғир бир сафарни «бошдан ўтказишлари» керак бўлади. Дастлабки нишон – бачадон оғзидир. Бироқ бу орган ўзини ташқи моддалардан ҳимоя қиладиган суюқлик ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Бу суюқлик эркак ҳужайраларининг кўп қисмини нобуд қилиб, йўл бошидаёқ «пойга»дан чиқариб юборади. Бачадон оғзидан бир амаллаб «ўтиб олган» уруғ хужайралари бачадон йўллари ва найчаларида ҳаёт-мамот учун муросасиз кураш олиб боради. Бу кураш жараёнида эркак ҳужайраларининг аксарияти турли таъсирлар натижасида ҳалок бўлади ва сперматозоидларнинг атиги 1 фоизигина бачадон ичкарисига кира олади. Албатта, «пойга» бачадон ичида ниҳояланмайди. Бундан кейинги 8 - 10 соат давом этадиган саёҳат давомида «омон қолган» уруғ ҳужайралари аёлдаги тухум мембранасига етиб боришлари керак бўлади. Бу узоқ йўл натижасида эркак ҳужайраларининг қарийб барчаси «пойга»дан чиқариб юборилади. Бачадоннинг «ҳалок қилувчи» суюқлик ишлаб чиқариши ва бачадон йўлакларининг муҳофазалангани тасодифий эмас, гўё энг иродали, энг кучли ва энг соғлом номзодни қидираётгандек ва бу «номзод»нинг тухум мембранасига етиб бориши натижасида энг яхши шароитларда ҳам 30 фоиз амалга ошиш эҳтимоли бўлган ҳомиладорлик содир бўлади.
Kitobni kutubxonamizdan bepul vaqtinchalik o'qib turish uchun olishingiz mumkin
Umumiy kitoblar soni: 3
Bo'sh kitoblar: 3
Yuqorida kitobning kutubxonamizda nechta borligi, bo'sh yoki band ekanligini bilishingiz mumkin